Эй Эгам! Нажот Сендан келади! Баракаларинг халқингга келсин!
Биз қирларда бутларга сажда қилар эдик, Қаттиқ шовқин–сурон кўтарар эдик. Аммо ҳаммаси беҳуда экан. Ягона нажоткоримиз Сенсан, эй Эгамиз Худо.
Аммо Эгангиз Худо — Менман. Эй Исроил, сени Мисрдан олиб чиққанман. Мендан бошқа Худони сен билмайсан, Мендан бошқа йўқдир нажоткоринг.
Шунда мен еру осмондаги, ер остидаги, денгиздаги жамики жонзотларнинг овозларини эшитдим. Уларнинг ҳаммаси шундай деб куйлаётган эдилар: “Тахтда ўтирган Зотга ва Қўзига Абадулабад ҳамдлар бўлсин! Бу қудрат Соҳибларига Абадулабад шон–шарафлар бўлсин!”