Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар устига тўрт томондан душман соламан. Ҳаммасини ер юзининг тўрт томонига тарқатиб юбораман. Эламликлар қочиб бормаган бирон–бир юрт қолмайди. “Эй инсон, Исроил юртига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: куни битди! Бутун юртнинг куни етди! Эгамиз менга шундай деди: — Энди шамолга шундай буйруқ бер: “Эй шамол, Эгамиз Раббий айтмоқда: ҳар томондан эсиб, бу ўлик таналарга ҳаёт нафасини пуфла, уларни тирилтир.” “Мен тушимда бир ваҳий кўрдим. Осмоннинг тўрт томонидан эсаётган қаттиқ шамол улкан бир денгизни тўлқинлантираётган эди. Фаришта шундай жавоб берди: — Булар бутун олам Раббийсининг ҳузуридан чиқиб келаётган тўртта самовий руҳдир. Карнайнинг баланд садоси остида У фаришталарини ернинг тўрт томонига юборади. Улар дунёнинг бир бурчагидан тортиб, нариги бурчагигача танланган одамларни тўплаб олишади. Сизлар бу дунёнинг одатлари бўйича, ёвуз руҳий кучларнинг ҳокими бўлган шайтонга бўйсуниб, гуноҳга ботиб яшардингиз. Худога итоат қилмай яшаётганларнинг юракларида амал қилаётган шайтондир. Дарҳақиқат, Худо Масиҳга “Ўғил” деб улуғ ном берди. Бу ном Масиҳ фаришталардан ниҳоятда юксак мартабага эга эканлигини кўрсатиб турибди. Чигирткаларга: “Ер юзидаги ўт–ўланларга, биронта ўсимлик ёки дарахтга тегманглар”, деб айтилган эди. Улар фақат пешаналарида Худонинг муҳри бўлмаган одамларга зарар етказишлари мумкин эди.
Выбор основного перевода