Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо мени ўша ерга яқинроқ олиб борганда, мен дарвоза ёнида турган бир одамни кўриб қолдим. Ўша одамнинг бутун вужуди ярқироқ мисдай товланиб турар эди. Унинг қўлида ўлчов асбобларидан зиғир арқон ва чизғич бор эди. Мен Маъбад ҳовлисини ўраб турган бир деворни кўрдим. Дарвоза ёнида турган ўша одам чизғичи билан деворни ўлчади. Чизғичининг узунлиги олти узун тирсак бўлиб, ҳар бир узун тирсак бир тирсагу тўрт энли эди. Деворнинг қалинлиги олти тирсак, баландлиги ҳам олти тирсак чиқди. Кейин у одам мени Маъбад айвонига олиб кириб, айвон остонасининг ён деворларини ўлчади. Ён деворларнинг қалинлиги 5 тирсак чиқди. Остонанинг эни 14 тирсак, остона ён деворларининг узунлиги 3 тирсак чиқди. Менга ўлчаш учун бир қамиш берилди, сўнг шундай деб айтилди: “Бор, Худонинг Маъбадини ва қурбонгоҳни ўлчаб чиқ. У ерда сажда қилувчиларни санагин.
Выбор основного перевода