Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу ўн икки тош Исроилнинг ўн икки қабиласини эслатиб туради. Муҳр ўйгандай қилиб, Исроилнинг ўн икки ўғлидан ҳар бирининг исмини бу тошларнинг ҳар бирига ўйиб ёздир. Эгамиз деди: “Шаҳарнинг дарвозалари қуйидагича бўлсин: шаҳарнинг шимолий девори 4500 тирсак узунликда бўлиб, унинг учта дарвозаси бўлади. Шаҳар дарвозаларига Исроил қабилаларининг номлари берилади. Бу томондаги дарвозаларнинг номлари Рубен, Яҳудо ва Леви бўлади. Шарқий деворнинг узунлиги ҳам 4500 тирсак бўлади, унинг учта дарвозаси Юсуф, Бенямин ва Дан қабилалари номлари билан аталади. Жанубий деворнинг узунлиги ҳам 4500 тирсак бўлади, унинг учта дарвозаси Шимўн, Иссахор ва Забулун деб номланади. Ғарбий деворнинг узунлиги ҳам 4500 тирсак бўлади, унинг учта дарвозаси Гад, Ошер ва Нафтали деб номланади. Шаҳарни ўраб турган деворнинг умумий узунлиги 18.000 тирсак бўлади. Ўша вақтдан бошлаб шаҳарнинг номи «Эгамиз шу ердадир» бўлади.”
Выбор основного перевода