Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исо шогирдларига қараб, деди: “Эй камбағаллар, сизлар бахтлисиз! Худонинг Шоҳлиги сизларникидир. Улар Исога шундай жавоб бердилар: — Бизнинг отамиз Иброҳимдир. Исо шундай деди: — Агар Иброҳимнинг фарзандлари бўлганингизда эди, Иброҳимнинг қилган ишларини қилган бўлар эдингизлар. Сизларнинг отангиз Худо эмас, иблисдир. Сизлар ўз отангизнинг нафсу эҳтиросларини бажо қилишни хоҳлайсизлар. Азалданоқ иблис қотил эди. У ҳеч қачон ҳақиқат тарафдори бўлмаган, чунки унда ҳақиқат йўқ. У ёлғон сўзлаганда, ўзига хос сўзлайди. Чунки у ёлғончи, ёлғоннинг отасидир. Асл яҳудийлик юракдан келиб чиқади. Асл суннат, яъни юракнинг суннати қонунга амал қилишдан келиб чиқмайди, балки Руҳ томонидан қилинади. Асл яҳудий инсонларнинг эмас, балки Худонинг мақтовига сазовор бўлади. Сизларни суннат бўлишга мажбур қилаётганлар сиртдан яхши таассурот қолдирмоқчи бўляптилар. Масиҳнинг хочи учун қувғинга дучор бўлмайлик, дея шундай қиляптилар. Ҳолбуки, суннатни татбиқ қилаётганларнинг ўзлари ҳам қонунга риоя этмайдилар. Улар фақатгина сизларнинг суннат қилинганингиз билан мақтанишни истайдилар.
Выбор основного перевода