Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Бир идиш олиб, ичига бир омир манна солгин–да, Эгамизнинг ҳузурига қўй, токи келгуси авлодларга сақланиб қолсин. Эгамиз Мусога амр этгандай, Ҳорун, маннани сақлаб қўямиз деб, уни Аҳд сандиғининг олдига қўйди. Улар есин деб, манна ёғдирди, Осмоннинг донини уларга берди. Эй Қуддус халқи, халқлар сизнинг ғалабангизни, Ҳар бир шоҳ шуҳратингизни кўради. Улар сизни янги ном билан атайди, Бу номни Эгамизнинг Ўзи сизларга беради. Мен, Эгангиз Раббий, сизларни ўлдираман, Сизнинг номингиз танланган халқим орасида Лаънат сифатида ишлатилади. Ўз қулларимга эса бошқа ном бераман. Исо уларга деди: — Сизларга чинини айтайин, сизларга осмондан нон берган Мусо эмас. Осмондан тушган ҳақиқий нонни сизларга Менинг Отам беради. Отам Худо берадиган нон осмондан тушиб, дунёга ҳаёт бахш этади. Мақсадим шуки, Исо Масиҳни билай, Уни тирилтирган қудрат менинг ҳаётимда ҳам ўз кучини кўрсатсин, Масиҳнинг азобларига шерик бўлай. Унинг ўлим пайтидаги фикр–зикри менинг ҳаёт тарзим намунаси бўлсин. Бу хонада тутатқи тутатиладиган олтин қурбонгоҳ ва ҳар томони олтин билан қопланган Аҳд сандиғи турарди. Аҳд сандиғи ичида манна солинган олтин идиш, Ҳоруннинг гуллаган ҳассаси ва амрлар ёзилган иккита тош лавҳа бор эди. Ғолиб келганларни Мен Худойимнинг Маъбадида устун қиламан. Шунда улар зинҳор Маъбадни тарк этмайдилар. Уларнинг пешаналарига Мен Худойимнинг номини ва Худойимга қарашли шаҳарнинг номини ёзаман. Бу шаҳар — Худойим самодан юборадиган янги Қуддусдир. Ғолибнинг пешанасига Мен Ўзимнинг янги номимни ҳам ёзаман.
Выбор основного перевода