Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, улар ўзларини Масиҳнинг ҳаворийлари қилиб кўрсатаётган сохта ҳаворийлар ва ҳийлакор хизматчилар–ку! Имон ва севги билан қилган ишларингиз учун, Раббимиз Исо Масиҳга боғлаган собит умидингиз учун доимо Отамиз Худога миннатдорчилигимизни билдирамиз. Аммо Худо асос солган пойдевор мустаҳкам турибди. Бу пойдевор устига шундай сўзлар битилган: “Эгамиз Ўзиникиларни билади” ва “Эгамизнинг номини тилга олган ҳар бир одам ёмонликдан узоқлашсин.” Эй азизларим, менда Худонинг Руҳи бор деган ҳар қандай одамга ишониб кетаверманглар. Ҳар бир одамни синанглар, у Худодан ёки Худодан эмаслигини билинглар, чунки дунёда сохта пайғамбарлар кўпайиб кетган. “Сардисдаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Худога хизмат қиладиган етти руҳни Бошқарувчи, қўлида етти юлдузни Тутгувчи шундай демоқда: сенинг ишларингни биламан. Сени тирик дейишади, аммо ўликсан. сенинг ишларингни биламан. Мана, олдингда бир эшик очдим, уни ҳеч ким бекита олмайди. Кучинг камлигини Мен биламан. Шунга қарамай, сен сўзимга риоя қилдинг, Мендан тонмадинг.
Выбор основного перевода