Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен, Эгангиз, олти кун давомида осмон билан ерни, денгизни ва улардаги ҳамма мавжудотни яратдим. Еттинчи куни эса дам олдим. Шунинг учун Мен, Эгангиз, Шаббат кунини муборак қилиб, муқаддас деб бошқа кунлардан ажратдим. Самолар бунёд бўлган Эгамизнинг каломидан, Самодаги жисмлар яралган Унинг нафасидан. Ҳа, Ёқубнинг Худоси Осмонни, ерни ҳамда денгизни яратган. Денгизу ундаги ҳамма жонзотни У яратган, У то абад содиқ бўлиб қолади, — Нимага бундай қиляпсизлар! Биз ҳам сизлар сингари, инсонлармиз! Биз сизларга Хушхабар олиб келдик, токи сизлар анави беҳуда нарсалардан юз ўгиринглар, осмон билан ерни, денгизни ва улардаги ҳамма мавжудотни яратган барҳаёт Худога юз буринглар. “Ё Эгамиз, ё Худойимиз! Сен қудратлисан! Улуғворлигу иззатга Сен лойиқсан! Зеро, бутун борлиқни Сен яратгансан, Ҳамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди, яратилди.” Учинчи фаришта карнайини чалди. Шунда осмондан улкан бир юлдуз тушди. Машъала бўлиб ёнаётган бу юлдуз дарёларнинг учдан бир қисмига ва сув булоқларига тушди. Ўша заҳоти шиддатли зилзила юз берди. Шаҳарнинг ўндан бир қисми қулади. Зилзилада етти минг киши нобуд бўлди. Қолганлари эса ваҳимага тушиб, Самовий Худони улуғлашди. Сен кўрган бу махлуқ қачонлардир бор эди, энди эса йўқ. У кўп ўтмай тубсиз чуқурликдан чиқади ва маҳв этилади. Дунё яратилишидан олдин исмлари ҳаёт китобига ёзилмаган ер юзидаги ҳамма одамлар махлуқни кўриб, ҳайрон қоладилар. Чунки бу махлуқ бор эди, ҳозир йўқ, аммо яна келади.
Выбор основного перевода