Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Эгамиз Садўм ва Ғамўра шаҳарлари устига ёнаётган олтингугурт ёғдирди. Қабиҳнинг устига чўғ, олтингугурт ёғдиради, Уларга улуш қилиб гармселни беради. Ғазаб косаси Эгамизнинг қўлида, Зиравор қўшилган кўпикли шаробга тўла. У шаробни қуяди, Оламдаги жамики фосиқлар эса Қуйқумигача ичиб тугатади. Уйғон, уйғон эй Қуддус, оёққа тур! Сен Эгангнинг қўлидаги ғазаб косасидан ичдинг! Тагидаги қуйқумигача ичиб, Гандираклаб қолдинг. — Улар ташқарига чиққанларида Менга қарши чиққанларнинг жасадларини кўрадилар. Ўша жасадларни ейдиган қуртлар ўлмайди, уларни ёндирадиган олов ҳеч қачон ўчмайди. Ҳаммаси барча инсон зотига жирканч бўлади.” Мен шимолдаги барча қабилаларни йиғаман. Бобил шоҳи қулим Навухадназарни ҳам чақираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Уларни сизларга қарши, бу юрт аҳолиси ва ён–атрофингиздаги халқларга қарши тортиб келаман. Мен сизларни тамомила қириб битираман. Сизларни кўрганлар даҳшатга тушади, аҳволингизни кўрган одамлар қотиб қолади. Мен юртингизни абадий харобазорга айлантираман. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз менга шундай деди: “Қўлимдаги косани ол. Бу коса ғазабим шаробига тўла. Мен сени қайси халқлар олдига юборсам, бу косадаги шаробдан уларга ичир. Мен ўлату қотилликлар орқали сени жазолайман. Сенинг, лашкарингнинг, сенга эргашиб келган кўп халқларнинг устига оловли олтингугурт, жала ва дўл ёғдираман. Буюк шаҳар уч қисмга бўлиниб кетди. Бошқа халқларнинг шаҳарлари ер билан яксон бўлди. Худо буюк Бобил шаҳрини ёдга олди. У Бобилга косадаги Ўзининг ғазаби шаробидан берди. Бобил сизга нима қилган бўлса, Худо ҳам унга шуни қилсин! Қилмишига яраша икки баробар жазосини берсин! Ўзи тайёрлаган ичимликдан унга икки баробар ичирсин! Махлуқ асир тушди. У билан бирга сохта пайғамбар ҳам асир олинди. Бу сохта пайғамбар махлуқнинг номидан мўъжизали аломатлар кўрсатганди, бу аломатлари билан махлуқнинг тамғасини олган ва унинг тасвирига сажда қилган одамларни алдаган эди. Махлуқни ҳам, сохта пайғамбарни ҳам олтингугурт ёнаётган олов кўлига тириклайин ташлашди. Уларни алдаган иблис олтингугуртли кўлга ташланади. Махлуқ ва сохта пайғамбар ҳам ўша кўлга ташланган эдилар. Улар кечаю кундуз, абадулабад у ерда азоб чекадилар. Аммо қўрқоқ, имондан қайтган, ифлос, қотил, бузуқ, жодугар, бутпараст ва ҳамма ёлғончиларнинг қисмати олов ва олтингугурт билан ёнаётган кўлдадир. Бу иккинчи ўлимдир.”
Выбор основного перевода