Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг, Маҳорат ила тор чалиб, шодликдан ҳайқиринг. У оғзимга янги бир қўшиқ солди, Бу қўшиқ Худойимизга мадҳиядир. Кўплар Унинг ишларини кўриб, қўрқади, Эгамизга умид боғлайди. Эй олам, Эгамизни тараннум этинг! Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг. Янги бир қўшиқ айтинг Эгамизга! Ахир, У ажойиб ишлар қилди. Ўзининг ўнг қўли, муқаддас билаги билан зафар қозонди. Эй Худо, Сенга янги қўшиқ куйлайман, Ўн торли арфа чалиб Сени тараннум этаман. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг, Тақводорлар жамоасига ҳамду сано айтинг. Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг! Ер юзининг ҳар бир четидан Эгамизни тараннум этинг! Эй кемаларда сузиб келадиганлар, Денгиздаги барча жонзотлар, Эгамизга қўшиқ айтинг! Эй денгиз ортидаги юртлару Бу юртларни тўлдирганлар, Эгамизга қўшиқ айтинг! Улар қуйидагича янги қўшиқ айтишар эди: “Сен ўрамни олишга, Унинг муҳрларини ечишга лойиқсан! Чунки Сен бўғизланган эдинг, Ўз қонинг эвазига ҳар бир қабила, миллат, элату халқдан Худо учун одамларни қутқариб олдинг. Мен муҳр босилган кишиларнинг сонини эшитдим. Исроил қабилаларининг барчасидан 144.000 кишига муҳр босилган эди: Мен Сион тоғида Қўзининг турганини кўрдим. Қўзи билан бирга 144.000 киши бор эди. Уларнинг пешаналарига Қўзининг ва Отаси Худонинг исми ёзилганди.
Выбор основного перевода