Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Илгари Шоул шоҳимиз бўлганда ҳам, урушларда Исроил лашкарига ўзингиз бош бўлар эдингиз. Эгамиз сизга: “Сен халқим Исроилнинг чўпони бўлиб, уларни боқасан, Исроилга сен раҳнамолик қиласан”, деб айтган эди. Илгари Шоул шоҳ бўлганда ҳам, урушларда Исроил лашкарига ўзингиз бош бўлар эдингиз. Эгангиз Худо сизга: “Сен халқим Исроилнинг чўпони бўлиб, уларни боқасан, халқим Исроилга сен раҳнамолик қиласан”, деб айтган эди. Мен қулим Довудни чўпон қилиб тайинлайман. У сурувимни боқади, уларга чўпонлик қилади. Аммо Эгамиз демоқда: “Эй Эфратдаги Байтлаҳм, Сен Яҳудонинг митти шаҳри бўлсанг ҳам, Исроилни Мен учун бошқарадиган зот сендан чиқади. Унинг насаби қадимларга бориб тақалади.” Исо иккинчи марта Бутрусдан сўради: — Юҳанно ўғли Шимўн, сен Мени яхши кўрасанми? — Ҳа, Раббим! Сизни яхши кўришимни Ўзингиз биласиз–ку, — деди Бутрус Унга. — Қўйларимни боқ, — деди унга Исо.
Выбор основного перевода