Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Денгиз ортидаги юртларнинг шоҳлари, Таршиш шоҳлари унга ўлпон олиб келсинлар. Шава ҳамда Саво шоҳлари Унга ҳадялар келтирсинлар. Шоҳнинг умри узоқ бўлсин! Шаванинг олтини уники бўлсин, Халқ доимо у учун ибодат қилсин, Кун бўйи дуо қилиб, Худодан барака тиласин. Юртинг туя сурувларига тўлиб кетади, Мидиён, Эфахнинг бўталоқлари билан тўлади. Уларнинг ҳаммаси Шава юртидан келади, Олтину тутатқилар олиб келади. Улар Эгамизга мадҳлар айтади. Илгари Исонинг олдига кечаси борган Никодим ҳам Юсуф билан бирга эди. Никодим икки пуд мирра ва алоэ мойларининг қоришмасини олиб келганди.
Выбор основного перевода