Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Балом қуйидагича башорат қилди: “Мени Мўаб шоҳи Болоқ шарқий тоғлардан, Орамдан олиб келиб, деди: «Кел, мен учун Ёқуб наслини лаънатла, Кел, Исроил халқини сен қарға!» Денгиз ортидаги юртларнинг шоҳлари, Таршиш шоҳлари унга ўлпон олиб келсинлар. Шава ҳамда Саво шоҳлари Унга ҳадялар келтирсинлар. Ҳамма шоҳлар унга таъзим айласин, Ҳамма халқлар унга хизмат қилсин. Яҳудия шоҳи Ҳирод даврида Закариё деган бир руҳоний бор эди. У руҳоний Абиё уруғидан келиб чиққанди, хотини Элисабет ҳам руҳонийлар наслидан эди. Ўша кунларда Қайсар Август: “Бутун Рим империясидаги аҳоли рўйхатга олинсин”, деган фармон чиқарди. Бу илк аҳоли рўйхати бўлиб, Сурияда Квириниюс ҳоким бўлган пайтда ўтказилди. Рўйхатдан ўтиш учун ҳамма ўз шаҳрига борди. Юсуф ҳам Жалиладаги Носира шаҳридан Яҳудиянинг Байтлаҳм шаҳрига йўл олди. Бу шаҳар Довуд шаҳри эди. Юсуф Довуд хонадонидан, унинг наслидан эди. Юсуф рўйхатдан ўтгани Марямни ҳам ўзи билан олиб кетди. Марям Юсуфга унаштирилган бўлиб, фарзанд кутаётган эди. Улар ўша ерда бўлганларида Марямнинг ой–куни тўлди. У ўзининг тўнғич ўғлини туғди. Уни йўргаклаб, охурга ётқизиб қўйди, чунки меҳмонхонада уларга жой йўқ эди. Қайсар Тиберий ҳукмронлигининг ўн бешинчи йили эди. Яҳудия вилоятида Пўнтий Пилат ҳоким эди. Жалила ҳудудида Ҳирод, Итурея билан Трахонитис ҳудудларида Ҳироднинг укаси Филип, Авилина ҳудудида Лисанияс ҳукмронлик қилар,
Выбор основного перевода