Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёшуа Шитимдаги қароргоҳдан икки кишини яширинча айғоқчи қилиб юборди. Юборишдан олдин уларга: “Бориб, Канъон юртини, айниқса, Ерихо шаҳрини яхшилаб кўриб келинглар”, деди. Айғоқчилар Ерихога кетишди. Бориб, Раҳоба исмли бир фоҳишанинг уйида тунаб қолишди. Шундай қилиб, Бўаз Рутга уйланди. Улар турмуш қуриб, бир ёстиққа бош қўйишди. Эгамизнинг марҳамати билан Рут ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Қўшни аёллар: “Наима учун ўғил туғилди”, деб чақалоққа Обид исмини бердилар. Обид Довуднинг падари бузруквори Эссайнинг отаси бўлди. Параздан Довудгача бўлган авлод–аждод қуйидагича: Параздан Хазрон бунёд бўлди. Хазрондан Рам бунёд бўлди. Рамдан Оминадав бунёд бўлди. Оминадавдан Нахшўн бунёд бўлди. Нахшўндан Салмўн бунёд бўлди. Салмўндан Бўаз бунёд бўлди. Бўаздан Обид бунёд бўлди. Обиддан Эссай бунёд бўлди. Эссайдан Довуд бунёд бўлди. Рамдан Оминадав туғилди, Оминадав Яҳудо йўлбошчиси Нахшўннинг отаси эди. Нахшўндан Салмўн туғилди, Салмўндан Бўаз туғилди, Бўаздан Обид туғилди ва Обиддан Эссай туғилди. Имони туфайли фоҳиша Раҳоба ҳалок бўлмади. У айғоқчиларга меҳмондўстлик қилгани учун Худога итоат қилмаган ҳамшаҳарлари билан бирга ўлмади.
Выбор основного перевода