Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин чақалоқ қўлини ичкарига тортиб олиши биланоқ иккинчиси туғилди. Доя: “Сен йўлингни ўзинг ёриб чиқдинг!” деди. Шу сабабдан унга Параз деб исм қўйилди. Сўнгра қўлига қизил ип боғланган чақалоқ туғилди. Унга Зерах деб исм қўйилди. Иброҳим ўғли Исҳоқнинг хонадони тарихи қуйидагичадир: Иброҳим Исҳоқнинг отаси эди. Исҳоқ Ривқога уйланганда қирқ ёшда эди. Ривқо Батувалнинг қизи, Лобоннинг синглиси эди. Батувал Орамлик бўлиб, Паддон–Орамдан эди. Ривқонинг боласи бўлмади. Исҳоқ хотини учун Эгамизга илтижо қилди. Эгамиз унинг илтижоларини эшитди. Ривқо ҳомиладор бўлди. Ривқонинг қорнидаги болалари бир–бири билан уришардилар. Ривқо: “Агар шунақа бўлса, ҳомиладор бўлишимнинг нима фойдаси бор?!” деб бу ҳақда Эгамиздан сўради. Эгамиз Ривқога шундай деди: “Сенинг қорнингда икки халқ бор, Сендан туғилганлар икки халққа бўлинар. Бири иккинчисидан кучли чиқажак, Каттаси кичигига хизмат қилажак.” Ривқонинг ой–куни яқинлашиб, эгизак туғди. Тўнғичи туғилганда, қип–қизил экан. Унинг танаси жун матога ўхшарди. Шунинг учун унинг исмини Эсов қўйдилар. Укаси эса Эсовнинг товонини ушлаб туғилди, шунинг учун унинг исмини Ёқуб қўйдилар. Эгизаклар туғилганда, Исҳоқ олтмиш ёшда эди. Сенинг хонадонинг Яҳудога Тамара туғиб берган ўғли бобомиз Параз хонадонидай баракали бўлсин. Эгамиз мана шу жувон орқали сенга ўшандай буюк насл ато этсин. Параздан Довудгача бўлган авлод–аждод қуйидагича: Параздан Хазрон бунёд бўлди. Хазрондан Рам бунёд бўлди. Рамдан Оминадав бунёд бўлди. Оминадавдан Нахшўн бунёд бўлди. Нахшўндан Салмўн бунёд бўлди. Салмўндан Бўаз бунёд бўлди. Бўаздан Обид бунёд бўлди. Обиддан Эссай бунёд бўлди. Эссайдан Довуд бунёд бўлди. Яҳудонинг келини Тамара ҳам Яҳудога Параз ва Зерах деган ўғилларни туғиб берди. Яҳудонинг ҳаммаси бўлиб беш ўғли бор эди. Параздан Хазрон ва Хомул исмли икки ўғил туғилди. Хазроннинг учта ўғли бўлиб, исмлари Ярахмал, Рам ва Холиб эди.
Выбор основного перевода