Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Одам Атонинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир: Худо инсон зотини яратганда, уларни Ўзига ўхшаган қилиб яратган эди. Мен барака берарман сени дуо қилганларга, Сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман. Сен орқали барака топарлар Ер юзидаги жамики халқлар.” Менга итоат қилганинг учун ер юзидаги ҳамма халқлар сенинг наслинг орқали барака топади.” Сен оламдан ўтиб, ота–боболаринг ёнига дафн қилинганингдан кейин ҳам, Мен ўғилларингдан бирини, пушти камарингдан бино бўлган фарзандингни шоҳ қилиб, унинг шоҳлигини мустаҳкамлайман. Эй Эгам, Сен Довудга онт ичган эдинг, Сен шу онтингдан асло қайтмай дейсан: “Ўзингдан бино бўлган ўғилларингдан Бирини сенинг тахтингга ўтқазаман. Эссайнинг томиридан новда ўсиб чиқади, Ҳа, унинг илдизидан кўчат ёйилади. У буюк бўлади. Уни Худойи Таолонинг Ўғли деб аташади. Эгамиз Худо Унга бобоси Довуднинг тахтини беради. Муқаддас битикларда, Масиҳ Довуднинг уруғидан келиб чиқади, У Довуд яшаган Байтлаҳм қишлоғида туғилади, деб айтилмаганми?! У пайғамбар бўлгани боис, Худо унга: «Ўз наслингдан бўлган биттасини тахтингга ўтқазаман», деб ичган онтини ёдида тутарди. Худо берган ваъдасига мувофиқ, Довуд наслидан Исони Исроил халқига нажоткор қилиб юборди. Бу Хушхабар Худонинг Ўғли ҳақидадир. У жисман Довуд зурриётидан келиб чиққан эди. Энди эса Худонинг Иброҳимга ва унинг зурриётига берган ваъдаларига қарайлик. Муқаддас битикларда Иброҳимга: “Сенинг зурриётларингга”, деб айтилмаган, аксинча, “Сенинг зурриётингга”, деб айтилган. Бундан кўриниб турибдики, ваъдада кўпчилик эмас, балки бир Киши, яъни Масиҳ назарда тутилган.
Выбор основного перевода