Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Бир халқ иккинчисини яксон қиларди, бир шаҳар бошқасини вайрон этар эди, чунки Худо уларни изтиробга солиб, беҳаловат қилиб қўйган эди. “Миср халқини бир–бирига сапчитаман. Ака–укалару дўстлар, Шаҳарлару шоҳликлар Бир–бирига қарши чиқар. Инсонлардан эҳтиёт бўлинглар. Чунки улар сизларни маҳкамаларга топшириб, синагогаларда калтаклайдилар. Мен туфайли сизларни ҳокимлар ва шоҳлар ҳузурига олиб борадилар, сизлар эса уларга ва ғайрияҳудийларга Мен ҳақимдаги Хушхабарни айтасизлар. Худди шу пайтда шоҳ Ҳирод имонлилар жамоатининг баъзи аъзоларини қувғин қила бошлади. У Юҳаннонинг акаси Ёқубни қилич билан ўлдиртирди. Ҳирод кўрдики, бу яҳудийларга маъқул келяпти, шундай қилиб, у Бутрусни ҳибсга олди. Бу воқеа Хамиртурушсиз нон байрами кунларида юз берди. У Бутрусни қаматиб, тўрт кишидан иборат тўрт гуруҳ аскарни қоровул қилиб қўйди. Фисиҳ байрамидан сўнг уни халқнинг олдига олиб чиқиб, ҳукм қилишни режалаштирган эди. Улар бир неча кун шу ерда турдилар. Павлуснинг аҳволини Фестус шоҳга тушунтирди: — Бу ерда бир одам бор, Феликс уни қамоқда қолдирган эди. Қуддусда бўлганимда бош руҳонийлар билан яҳудий йўлбошчилари ўша одам тўғрисида менга ахборот бердилар ва “Уни ўлимга маҳкум қилинг”, деб мендан илтимос қилдилар.
Выбор основного перевода