Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Ҳа, самодаги юлдузлар, буржлар Таратмайди ўз ёруғлигини. Қуёш чиқса ҳам, зулмат бўлади, Ой ўз нурини сочмайди. Самодаги ҳамма юлдузлар чириб кетади, Осмон ўрама қоғоздай эшилиб кетади. Токдан қуриб тушган барглар сингари, Дарахтидан тўкилган анжир сингари, Самовий жисмлар тўкилиб кетади. Сени даф қилганимда, осмонни тўсиб қўяман, Юлдузларни зулматга чўктириб юбораман. Қуёш юзини булут билан қоплайман, Ой нурини сўндираман. Бошинг узра порлаган Ҳамма осмон чироқларини ўчираман. Юртингни зулмат қучоғига отаман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Уларнинг олдида замин титрар, Осмону фалак қалтираб турар. Қуёш ҳам, ой ҳам қораяр, Юлдузлар нури сўнар. Менинг буюк ва даҳшатли куним келишидан олдин, Мен еру осмонда аломатларни кўрсатаман. Ер юзида қонни, оловни ва тутун устунларини пайдо қиламан. Қуёш қораяди, ой қон тусига киради.” Қуёш ҳам, ой ҳам қорайган, Юлдузлар нури сўнган. Бу кун Худонинг ғазаб кунидир. Ўша куни ҳамма азоб–уқубат чекади, Ҳамма ёқ вайронаю харобазорга айланади. Зимзиё зулмат куни бўлар ўша кун, Булут қоплаган тим қоронғи бўлар ўша кун! Қўзи олтинчи муҳрни ечаётганини мен кузатиб турдим. Шунда қаттиқ зилзила рўй берди. Қуёш қора жундай тим қора бўлиб қолди, тўлин ой эса қондай қип–қизил тусга кирди. Осмондаги юлдузлар ерга қулади. Ҳа, кучли шамол дарахтни силкитиб анжирни тўккандай улар ерга тўкилди. Осмон қоғоздай ўралиб, йўқ бўлиб кетди. Ҳар бир тоғ ва орол жойидан силжиб кетди. Тўртинчи фаришта карнайини чалди. Қуёшнинг учдан бир қисми, ойнинг ва юлдузларнинг учдан бир қисми зарба еб, қоронғилашди. Натижада кундузнинг ҳам, туннинг ҳам учдан бир қисми ёруғликдан маҳрум бўлди.
Выбор основного перевода