Ҳаммалари шошилиб қолишди. Ҳар ким либосларини ечиб, Ёҳу турган зинапояга тўшадилар ва бурғу чалиб: “Ёҳу шоҳ бўлди!” деб жар солдилар.
Хурсанд бўлиб, қувонинг, Эй Қуддус халқи! Шодлик ила ҳайқиринг, Эй Сион аҳолиси! Мана, шоҳингиз келяпти. У зафар қозонган ғолибдир. Шунга қарамай, Камтариндир шоҳингиз, У эшакнинг устида, Ҳа, эшакнинг боласини — Хўтикни миниб келяпти.