Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Яҳёнинг хабарчилари кетгандан кейин, Исо оломонга Яҳё ҳақида гапира бошлади: “Саҳрога нимани кўргани бордингизлар? Шамолда ҳилпираб турган қамишними? Хўш, нимани кўргани бордингизлар? Башанг кийинган одамними? Бироқ башанг кийиниб, бой–бадавлат яшайдиганлар шоҳ саройида бўлади–ку! Ундай бўлса, нимани кўргани бордингизлар? Пайғамбарними? Ҳа, сизларга шуни айтай: сизлар пайғамбардан ҳам улуғини кўрдингизлар! У ҳақда шундай ёзилган: «Мана, Сендан олдин Мен Ўз элчимни юборяпман, У Сен учун йўлни ҳозирлайди.» Сизларга айтаманки, бутун инсон зоти орасида Яҳёдан улуғи йўқ. Аммо Худонинг Шоҳлигида энг кичик ҳисобланган одам ҳам ундан улуғроқдир.” Яҳёни эшитган жамики одамлар, ҳатто солиқчилар ҳам Худонинг йўли тўғри эканлигини тан олган эдилар. Улар Яҳё томонидан сувга чўмдирилгандилар. Фарзийлар билан Таврот тафсирчилари эса, Яҳё томонидан сувга чўмдирилишни истамай, Худонинг улар учун бўлган мақсадини рад қилдилар. Исо гапида давом этди: “Шундай экан, замонимиздаги одамларни кимга қиёсласам бўлади? Улар майдонда ўтирган болаларга ўхшайдилар. Ўша болалар бир–бирларига шундай дея бақирадилар: «Сизлар учун най чалдик, аммо рақсга тушмадингиз, Биз оҳ–воҳ қилдик, аммо сизлар йиғламадингиз.» Яҳё чўмдирувчи келиб на нон еди, на шароб ичди. Сизлар эса: «Уни жин урибди», дейсизлар. Инсон Ўғли келиб, ҳам еди, ҳам ичди. Уни эса сизлар: «Ебтўймас, шаробхўр, солиқчилар ва гуноҳкорларнинг дўсти», дейсизлар. Аммо билиб қўйинглар: Худонинг донолигини тан олганлар Унинг донолиги тўғри эканлигини кўрсатиб турибдилар.” Ўша пайтгача мен Унинг кимлигини билмас эдим. Лекин “Одамларни сувга чўмдирасан”, деб мени юборган Худо менга шундай деган эди: “Муқаддас Руҳ кимнинг устига тушиб қўнганини кўрсанг, билки, Муқаддас Руҳга Чўмдирувчи Ўшадир.”
Выбор основного перевода