Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Эгамиз менга Маъбад олдида турган икки сават анжирни кўрсатди. Бу воқеа Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусдаги Яҳудо шоҳи Ёҳайихинни, Яҳудо аъёнларини, ҳунармандлару темирчиларни Бобилга асир қилиб олиб кетгандан сўнг содир бўлди. Шоҳ Ёҳайихин Ёҳайиқимнинг ўғли эди. Мен кўрган саватларнинг бирида яхши чиллаки анжирлар, бошқасида эса ёмон, еб бўлмайдиган анжирлар бор эди. Эгамиз мендан: — Еремиё, нимани кўряпсан? — деб сўради. — Анжирларни, — деб жавоб бердим мен. — Яхши анжирлар ниҳоятда яхши экан, ёмонлари эса еб бўлмайдиган даражада ириб кетган экан. Шунда Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Бобилликларнинг юртига сургун бўлган Яҳудо асирлари ўша яхши анжирларга ўхшайди. Мен уларга илтифот кўрсатаман. Назаримни солиб, яхшилик қиламан, уларни бу юртга қайтариб олиб келаман. Уларни йўқ қилмайман, балки қайта бунёд этаман. Қўпориб ташламайман, балки барқарор қиламан. Эҳ Қуддус, Қуддус! Пайғамбарларни қатл этиб, ҳузурига юборилганларни тошбўрон қилувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остига қандай тўпласа, Мен ҳам сенинг халқингни бир неча марта шундай тўпламоқчи бўлдим. Лекин сен истамадинг. Эй Қуддус аҳолиси, сизнинг Маъбадингиз ҳувиллаб қолади. Сизга шуни айтай: «Эгамиз номидан келадиган Инсон барака топсин», деб айтмагунингизча, Мени кўрмайсизлар.” Эрта билан улар яна анжир дарахти ёнидан ўтиб қарашса, дарахт илдизигача қуриб қолган экан.
Выбор основного перевода