Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Исо бутун Жалила ҳудудини кезиб юрарди. У синагогаларда таълим бериб, Осмон Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қиларди, одамларнинг ҳар хил хасталиклари ва дардларига шифо берар эди. Қиёмат кунида кўплар Менга шундай дейдилар: «Ё Раббий, ё Раббий, биз Сенинг номинг билан ваъз қилган эдик! Сенинг номинг билан жинларни қувиб чиқаргандик! Сенинг номинг билан кўп мўъжизалар қилган эдик–ку!» Бироқ Исо жинга дўқ уриб: — Жим бўл! Ундан чиқиб кет! — деди. Исо турли дарду иллатлардан қийналган кўп одамларни соғайтирди. Кўпларнинг ичидан жинларни қувиб чиқарди. Жинларнинг гапиришига ижозат бермасди, чунки жинлар Исонинг кимлигини билишарди. Исо уни қатъий огоҳлантириб деди: — Менга қара! Бу тўғрида бировга оғиз оча кўрма. Бориб, ўзингни руҳонийга кўрсат. Покланганингни ҳаммага исбот қилиш учун Мусо амр қилган қурбонликларни келтир. Шу сўзлар билан Исо уни дарҳол жўнатиб юборди. Аммо Исо: “Менинг кимлигимни айтманглар!” деб уларга қатъий буюрарди. Исо: — Буни ҳеч ким билмасин, — деб уларга қатъий буюрди ва қизчага овқат беришларини айтди. Исо у ердагиларга, буни ҳеч кимга айтманглар, деб буюрди. Бироқ Исо одамларга қанча ман этса ҳам, улар бу ҳодисани янада кўпроқ ёйишарди. Исо уни уйига жўнатар экан: — Қишлоққа кирмай, тўғри уйингга кет, — деди. У Павлус билан бизга эргашиб, шундай деб бақирарди: “Манави одамлар Худойи Таолонинг қуллари! Улар сизларга нажот топиш йўлини эълон қиладилар.” Ўша чўри бир неча кун давомида шундай қилиб юрди. Охири, Павлус безор бўлиб, орқасига ўгирилди–да, ёвуз руҳга деди: “Сенга Исо Масиҳ номидан буюраман: бу қизнинг ичидан чиқиб кет!” Ўша заҳоти ёвуз руҳ қизнинг ичидан чиқиб кетди. Ёвуз руҳ эса уларга: “Мен Исони биламан, Павлусни ҳам биламан, сизлар эса ким бўлибсизлар?” деб сўради.
Выбор основного перевода