Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Мени ўликлар диёрида қолдирмайсан, Тақводорингни қабрда чиритмайсан. исённи бартараф этиш, қабиҳликка чек қўйиш, гуноҳдан поклаш ҳамда абадий адолат ўрнатиш учун Худо сенинг халқинг ва муқаддас шаҳринг учун етмиш карра етти йил белгилади. Шунда ваҳий ва кароматлар амалга ошади, муқаддас Маъбад эса табаррук қилинади. Улар шундай деб бақиришди: — Эй Худонинг Ўғли! Бизни тинч қўй! Сен бизга вақтидан олдин азоб бергани бу ерга келдингми? овози борича бақирди: — Эй Исо, Худойи Таолонинг Ўғли! Мени тинч қўй! Худо ҳақи Сенга ёлвораман, менга азоб берма! У Носиралик Исо ўтиб кетаётганини эшитиб: — Эй Довуд Ўғли Исо, менга раҳм қил! — деб бақира бошлади. Исиниб турган Бутрусни кўриб, унга тикилиб қаради–да: — Сиз ҳам ўша Носиралик Исо билан бирга эдингиз–ку! — деди. Отамнинг иродаси шундан иборатки, У Менга берганлардан биронтасининг ҳам йўқолишига Мен йўл қўймаслигим керак, балки охиратда уларнинг ҳаммасини тирилтиришим керак. Ҳа, сизлар Муқаддас ва Солиҳ бўлган Исони рад қилиб, Унинг ўрнига бир қотилнинг озод бўлишини талаб қилдингизлар. У одам: — Мен Худонинг ягоналигига ишонаман! — деб айтиши аниқ. Мен эса унга: — Ишониб, яхши қиласан! — дейман. — Аммо сенинг бу ишончинг жинларнинг ишончидан асло фарқ қилмайди. Зеро, жинлар ҳам Худонинг ягоналигига ишониб, даҳшатдан титрайди.
Выбор основного перевода