Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Исо турли дарду иллатлардан қийналган кўп одамларни соғайтирди. Кўпларнинг ичидан жинларни қувиб чиқарди. Жинларнинг гапиришига ижозат бермасди, чунки жинлар Исонинг кимлигини билишарди. Шундай қилиб, Исо бутун Жалила ҳудудини кезиб, у ердаги синагогаларда воизлик қилар ва одамларнинг ичидан жинларни қувиб чиқарар эди. Аммо Исо: “Менинг кимлигимни айтманглар!” деб уларга қатъий буюрарди. Исо шогирдлари билан кўлнинг нариги қирғоғидаги Гераса ҳудудига етиб келди. Исо қайиқдан тушиши биланоқ, ёвуз руҳга чалинган бир одам қабрлар орасидан югуриб келиб, Унинг қаршисидан чиқди. У одам қабристонда яшарди. Уни ҳеч ким ҳатто занжир билан ҳам боғлай олмасди. Кўп маротаба уни кишанлару занжирлар билан боғлаган бўлсалар–да, аммо у занжирларни узиб, кишанларни ҳам синдириб ташлар эди. Уни тинчитишга ҳеч кимнинг кучи етмас эди. Доимо, кечаю кундуз қабрлар орасида, тоғларда бақириб юрар, баданини тошлар билан тилиб, жароҳатлар эди. У Исони узоқдан кўриб, югуриб келди–да, Унга таъзим қилиб, овози борича бақирди: — Эй Исо, Худойи Таолонинг Ўғли! Мени тинч қўй! Худо ҳақи Сенга ёлвораман, менга азоб берма! Чунки Исо унга: “Эй ёвуз руҳ, бу одамдан чиқиб кет!” — деб буюрган эди. Исо ёвуз руҳдан: — Исминг нима? — деб сўради. — Исмим Тумонат, чунки бизлар кўпчиликмиз, — деб жавоб берди у. Уларни бу ҳудуддан ташқарига ҳайдаб чиқармаслигини Исодан қайта–қайта ёлвориб сўради. Ўша тоғнинг ён бағрида катта чўчқа подаси ўтлаб юрган эди. Ёвуз руҳлар Исога ёлвориб: — Бизни шу чўчқаларга юборгин, уларга кирайлик, — дейишди. Исо уларга рухсат берди. Ёвуз руҳлар эса шу заҳоти у одамдан чиқиб, чўчқаларга кириб олишди. Икки мингга яқин чўчқа тик қияликдан кўлга ёпирилиб, чўкиб кетди. Шунда чўчқа боқувчилар қочиб кетиб, бўлиб ўтган ҳодисани шаҳар ва қишлоқларда гапириб юрдилар. Аҳоли эса нима бўлганини кўришга борди. Улар Исонинг олдига келганларида, илгари тумонат жин қамраган одамни кийинган ва ақли расо ҳолда ўтирганини кўриб, қўрқиб кетишди. Воқеани кўрганлар эса ҳалиги одам жиндан қандай қутулгани ва чўчқалар билан нима рўй бергани ҳақида халққа сўзлаб беришди. Шунда маҳаллий халқ Исодан: “Ҳудудимиздан чиқиб кетинг”, деб ўтинди. Исо қайиққа тушди. Жиндан қутулган одам Исога: — Сиз билан кетай, — деб ёлворди. Лекин Исо рози бўлмади. Унга шундай деди: — Уйингга бор, Мен — Раббинг сен учун нималар қилганимни, қандай раҳм–шафқат кўрсатганимни ўз яқинларингга гапириб бер. Шунда у киши бориб, Исо унга қанчалар мурувват кўрсатганини Декаполис ҳудудида эълон қила бошлади. Ҳамма ҳайратга тушарди. Исо у ердан чиқиб, Тир ҳудудига кетди. Бир уйга кирди ва буни ҳеч ким билиб қолишини истамас эди, лекин яширина олмади. Қизалоғини ёвуз руҳ чалган бир аёл Исо ҳақида эшитиб қолди–да, тез келиб, Унинг оёғига йиқилди. Бу аёл Суриядаги Финикия ўлкасида туғилган бўлиб, яҳудий эмас эди. У: — Қизимдан жинни қувиб чиқаринг, — деб Исодан ёлвориб сўради. Бироқ Исо унга: — Аввал болалар тўйсин, болалардан нонни олиб кучукларга ташлаш яхши эмас, — деди. — Тўғри, Ҳазрат, — деди аёл. — Лекин кучуклар ҳам болаларнинг дастурхонидан тўкилган ушоқларини ейди–ку. Исо унга: — Мана шу гапинг учун Сенга ёрдам бераман. Энди кетавер. Қизингдан жин чиқиб кетди, — деди. Аёл уйига борганда, қизини жиндан қутулиб, тўшакда ётган ҳолда кўрди. Оломон орасидан кимдир жавоб берди: — Устоз! Сизнинг олдингизга ўғлимни олиб келган эдим, уни жин чалгани учун гапира олмайди. Жин уни қаерда тутиб олса, ерга йиқитади. Ўғлимнинг оғзидан кўпик чиқади, у тишларини ғичирлатиб, қотиб қолади. Мен шогирдларингизга, жинни қувиб чиқаринглар, дедим, аммо улар эплай олмадилар. Исо бунга жавобан: — Эй имонсиз авлод! Қачонгача сизлар билан бирга бўлишим керак?! Сизларга яна қанча тоқат қилишим керак?! Олдимга келтиринглар болани! — деди. Болани Исонинг олдига келтиришди. Исони кўриши биланоқ жин болани қалтиратиб ташлади. Бола ерга йиқилди–ю, оғзидан кўпик оқизганча ағнаб ётаверди. Исо унинг отасидан: — Қачондан бери у бундай аҳволга тушади? — деб сўради. — Болалигидан шунақа. Жин уни ҳалок қилмоқчи бўлиб кўп маротаба оловга, сувга ташлади. Агар қўлингиздан келса, бизларга раҳм қилинг, ёрдам беринг, — деди. Исо унга шундай жавоб берди: — “Қўлингиздан келса” деганинг нимаси?! Агар одам ишонса, ҳамма нарсанинг имкони бор. Шу он боланинг отаси ҳайқириб юборди: — Ишонаман! Ишончсизлигимни енгишимга ёрдам беринг! Томошага йиғилаётган халқни кўрган Исо ёвуз руҳга дўқ қилиб: — Эй гунг қиладиган руҳ, Мен сенга буюраман: боладан чиқиб кет! Бундан кейин ҳеч қачон унинг ичига қайтиб кирма! — деди. Шунда жин қаттиқ қичқириб юборди–да, болани шиддат билан қалтиратиб, ундан чиқиб кетди. Бола ўликдай бўлиб қолганидан, кўпчилик уни ўлди, деб айтди. Лекин Исо уни қўлидан ушлаб туришига ёрдам берди, бола оёққа турди. Бу сўзларни эшитиб, шогирдларнинг ақли шошди. Исо эса такрорлаб деди: — Болаларим, Худонинг Шоҳлигига кириш нақадар қийин! Исо билан шогирдлари Қуддусга қараб кетаётган эдилар. Исо йўл бошлаб борарди. Шогирдлар хавотирда эди, Исонинг ортидан эргашган халқни эса ваҳима қамраб олганди. Исо ўн икки шогирдини четга олиб, Ўзи билан юз берадиган воқеаларни айта бошлади:
Выбор основного перевода