Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар гуноҳларини эътироф этишар, Яҳё эса уларни Иордан сувига чўмдирарди. Тавба қилганингизни кўрсатиш учун мен сизларни сувга чўмдиряпман. Лекин мендан ҳам қудратлироқ бўлган бир Зот ортимдан келмоқда. Мен Унинг чориқларини кўтариб юришга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради. Чунки Яҳё чўмдирувчи сизнинг олдингизга тўғри йўлни кўрсатгани келди, аммо сизлар унга ишонмадингизлар. Солиқчилар билан фоҳишалар эса ишонишди. Сизлар буни кўриб туриб ҳам пушаймон бўлмадингизлар, ишонмадингизлар. Катта бир оломон сувга чўмдирилиш учун Яҳёнинг олдига келди. Яҳё уларга деди: — Ҳой, илонлар зоти! Бошингизга келаётган Худо ғазабидан қочиб қутуласиз, деб сизларга ким уқтирди? Солиқчилардан баъзилари ҳам сувга чўмдирилиш учун келиб, Яҳёдан: — Устоз, биз нима қилишимиз керак? — деб сўрашди.
Выбор основного перевода