Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яҳё шогирдларидан иккитасини чақириб, уларни Раббимиз Исонинг олдига шундай савол билан юборди: “Келадиган Зот Сизмисиз, ёки биз бошқасини кутайликми?” Ҳамма қизча учун дод–фарёд қилаётган эди. Исо уларга деди: — Йиғламанглар, ахир, қизча ўлмаган, у ухлаб ётибди. Шундан кейин Раббимиз Исо етмиш икки одамни танлаб олди. Уларни иккита–иккита қилиб, боришни мўлжаллаган ҳар бир шаҳарга, ҳар бир жойга Ўзидан олдин жўнатди. Бир пайт Исо ибодат қилаётган эди. Ибодатни тамом қилгач, шогирдларидан бири Унга деди: — Ҳазрат! Яҳё ўз шогирдларига ибодат қилишни ўргатганди. Сиз ҳам бизга ибодат қилишни ўргатинг. Раббимиз Исо унга деди: “Эй фарзийлар, сизлар пиёлаю идишнинг сиртини тозалайсизлар–у, аммо ичингиз очкўзлик ва ёвузликка тўла! Раббимиз Исо шундай жавоб берди: “Ишончли ва ақлли уй бошқарувчиси ким? Хўжайин бундай одамни ўз хизматкорларига бошлиқ қилиб қўяди, уларга ўз вақтида овқат тарқатишни унга топширади. Раббимиз Исо унга жавобан деди: — Эй иккиюзламачилар! Сизлар ўзларингиз ҳам Шаббат куни ҳўкизингиз ёки эшагингизни охурдан ечиб, суғоргани олиб борасизлар–ку! Ҳаворийлар Раббимиз Исога: “Имонимизга имон қўшинг”, — дедилар. Раббимиз Исо гапида давом этди: “Адолатсиз қозининг гапини эшитдингизми? Заккай эса ўрнидан туриб, Раббимиз Исога деди: — Ҳазрат, мен мол–мулкимнинг ярмини камбағалларга бераман. Бирон кимсанинг нарсасини ноҳақ олган бўлсам, тўрт баробар қилиб қайтараман. Раббимиз Исо ўгирилиб, Бутрусга қаради. Шунда Бутрус Раббимизнинг: “Бугун хўроз қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан” деган гапини эслади. Ҳаворийлар уларга: — Раббимиз Исо ҳақиқатан ҳам тирилибди! У Бутрусга кўринибди! — деб айтдилар.
Выбор основного перевода