Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Ўз халқига шундай деб айтмоқда: “Чорраҳаларда туриб қаранг, Қадимги йўллар ҳақида сўранг, Яхши йўл қаерда эканлигини билиб олинг. Ўша йўлдан юринг, Шунда кўнглингиз таскин топади. Аммо сизлар: «Йўқ, у йўлдан юрмаймиз», дедингизлар. Улар Менга сажда қиладилар, Аммо саждалари беҳудадир. Чунки улар инсон яратган қоидаларни Илоҳий қонун деб ўргатадилар.” У суннатни имон орқали сазовор бўлган солиҳлигининг муҳри сифатида қабул қилди. У суннат қилинмасдан олдин оқланганди. Шундай қилиб, Иброҳим суннатсиз ҳолда имон келтириб оқланган ҳар бир инсоннинг отаси бўлди. Имон — умид қилинган нарсаларнинг амалга ошишига ишониш, кўринмайдиган нарсаларга амин бўлиш демакдир. Улар имони туфайли Худонинг мақтовига сазовор бўлдилар. Шундай бўлса–да, Худонинг ваъдасига эришмадилар.
Выбор основного перевода