Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ундай инсонлар оқар сув бўйига ўтқазилган Дарахтларга ўхшайди. Улар ўз мавсумида мевасини беради, Барглари асло қуримайди. Улар неки қилса, муваффақиятга эришади. Жанубдаги бу ўрмонга айт: «Эгамизнинг сўзини эшит! Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен сенинг ҳар бир дарахтингни, кўкарганини ҳам, қуриганини ҳам ёндириб йўқ қиламан. Авж олган алангани ҳеч ким ўчира олмайди. Бу аланга жанубдан шимолгача бўлган ер юзини куйдириб ташлайди. Худо дунёни ҳукм қиладиган вақт келди. У ҳукмини Ўз хонадонидан бошлайди. Агар биз биринчи навбатда ҳукм қилинадиган бўлсак, унда Хушхабарни рад этиб, Худога итоат қилмаганларнинг охирати нима бўлади? Бу одамлар жамоатингизни ҳам ҳалокатга йўлиқтирадилар. Улар фақат ўзини боқадиган чўпонларга ўхшайди. Сизлар таом ейиш учун бирга йиғилганингизда, Раббимиз Исони хотирлаш учун нон синдирганингизда, улар уялмай, очкўзлик билан қоринларини тўйдирадилар. Улар шамол ҳайдаган ёмғирсиз булутларга ўхшайдилар, мавсумида мева бермайдиган дарахтлар кабидирлар. Бу устозлар қўпориб ташланган дарахтлардай ўликдирлар.
Выбор основного перевода