Улар Исони боғлаб, ҳоким Пилатга олиб бориб топширдилар.
Тонг отар–отмас, бош руҳонийлар, йўлбошчилар, Таврот тафсирчилари ва Олий кенгашнинг қолган аъзолари бир қарорга келишди. Улар Исони боғлатиб, ҳоким Пилатга олиб бориб топширишди.
Тонг отди. Яҳудийлар Исони Каяфас ҳузуридан олиб чиқиб, ҳоким Пилатнинг саройига олиб бордилар. Ўзлари эса булғанишни истамай ҳукумат саройига кирмадилар, чунки булғанган одам Фисиҳ таомини ея олмасди.