Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Пилат қўлидан ҳеч нарса келмаётганини ва ғалаён бошланаётганини кўриб: — Бу Одамнинг тўкиладиган қони учун мен айбдор эмасман. Бунга ўзларингиз жавоб берасизлар! — деди–да, оломоннинг кўзи олдида сув олиб, қўлларини чайди. Пилат улардан: — Нимага? У нима ёмонлик қилди? — деб сўради. Лекин оломон: — Хочга михлансин! — деб баттар бақирарди. Улар Исони айблай бошладилар: — Биз бу Одамни халқимизни йўлдан оздираётганда ушлаб олдик. У, Қайсарга солиқ тўламанглар, Мен Масиҳман, яъни шоҳман, деб айтиб юрибди. Шунда Пилат бош руҳонийларга ва оломонга: — Мен бу Одамни айблашга ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман, — деди. — Ҳақиқат ўзи нима? — деб сўради Пилат. Шундай деди–ю, яна ташқарига, яҳудийларнинг олдига чиқди. — Мен Ундан ҳеч қандай айб топмадим, — деди уларга. Пилат яна ташқарига чиқиб, яҳудийларга хитоб қилди: — Мана, Уни олдингизга чиқаряпман, билиб қўйинглар, мен Ундан ҳеч қандай айб тополмадим!
Выбор основного перевода