Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар гуноҳларини эътироф этишар, Яҳё эса уларни Иордан сувига чўмдирарди. Тавба қилганингизни кўрсатиш учун мен сизларни сувга чўмдиряпман. Лекин мендан ҳам қудратлироқ бўлган бир Зот ортимдан келмоқда. Мен Унинг чориқларини кўтариб юришга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради. Дарвоқе, Яҳё чўмдирувчи чўлда одамларга: “Гуноҳларингиздан тавба қилиб, сувга чўминглар, шунда Худо гуноҳларингизни кечиради”, деб ваъз қила бошлади. Мен сизларни сувга чўмдиряпман, У эса сизларни Муқаддас Руҳга чўмдиради.” У Иордан дарёси атрофидаги ерларни кезиб, одамларга: “Гуноҳларингиздан тавба қилиб, сувга чўминглар, шунда Худо гуноҳларингизни кечиради”, деб ваъз қиларди. Яҳё уларнинг ҳаммасига шундай деди: — Мен сизларни сувга чўмдиряпман. Лекин мендан ҳам қудратлироқ бўлган бир Зот ортимдан келмоқда. Мен Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради. Яҳёга дедилар: — Модомики, сен Масиҳ ҳам, Илёс ҳам, биз кутган пайғамбар ҳам эмас экансан, нега халқни сувга чўмдириб юрибсан? Шунга кўра, биз Яҳудонинг ўрнига бошқа бир одамни танлашимиз керак. Токи у, биз сингари, Раббимиз Исонинг тирилгани ҳақида гувоҳлик берсин. Бу одам Раббимизнинг Яҳё томонидан сувга чўмдирилган кунидан бошлаб, то осмонга кўтарилган вақтгача бизга ҳамроҳлик қилганлардан бири бўлиши шарт.” Яҳудия бўйлаб нималар юз берганини биласизлар. Бу ҳодисаларнинг ҳаммаси Яҳёнинг чўмдирилиш тўғрисидаги хабаридан кейин Жалила ҳудудида бошланган эди. Исо хизматини бошламасдан олдин, Яҳё бутун Исроил халқига, гуноҳларингиздан қайтинглар, сувга чўминглар, деб ваъз қилди. У Раббимиз Исонинг йўлида таълим олган бўлиб, оташин руҳ билан гапирарди. Исо ҳақида тўғри таълим берарди. Сувга чўмдириш ҳақида эса фақатгина Яҳёнинг таълимотини биларди. — Ундай бўлса, қай асосда сувга чўмдирилдингизлар? — деб сўради Павлус. — Яҳёнинг таълимотига кўра, сувга чўмдирилдик, — деб жавоб берди улар.
Выбор основного перевода