Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уни ҳибсга олмоқчи бўлдилар, аммо халқдан қўрқдилар. Чунки халқ Исони пайғамбар деб билар эди. Исо айтган бу масал яҳудий йўлбошчиларга қарши қаратилган эди. Улар буни англаб етдилар–у, Исони қўлга олмоқчи бўлдилар. Аммо халқдан қўрққанлари учун Унга қўл теккизмай кетиб қолдилар. Фисиҳ зиёфатига ва Хамиртурушсиз нон байрамига икки кун қолган эди. Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари Исони ҳийла билан тутиб, ўлдириш учун фурсат пойлаб юрган эдилар. Исо ҳар куни Маъбадда таълим берарди. Бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва халқ йўлбошчилари эса Уни ҳалок қилиш пайига тушдилар. Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари Исони яширинча ўлдириш учун фурсат пойлаб юрган эдилар, чунки улар халқдан қўрқардилар. Ана шу сўзи учун яҳудийлар Исони ўлдиришга янада кўпроқ ҳаракат қилишди. Чунки У нафақат Шаббат қоидаларини бузди, балки Худони Отам деб, Ўзини Худога тенглаштирган эди. Бу гапи учун Исони қўлга олмоқчи бўлдилар. Бироқ ҳеч ким Унга қўл теккизмади, чунки Унинг вақт–соати ҳали келмаган эди.
Выбор основного перевода