Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бирдан бутадаги алангада Эгамизнинг фариштаси Мусога зоҳир бўлди. Мусо ҳайрон бўлди: бута ёнарди–ю, аммо ёниб тугамасди. Мен ота–боболаринг — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман. Мусо Худога қарашдан қўрқиб, дарров юзини беркитиб олди. Худо яна Мусога айтди: — Энди бор, халқим Исроилнинг оқсоқолларини тўплаб, уларга: “Ота–боболарингиз — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгангиз менга зоҳир бўлди”, деб айт. Уларга шу гапимни етказ: “Имонингиз комил бўлсин: Мисрликлар сизларга қандай зулм ўтказаётганини Мен кўриб, кузатиб турибман. Исо уларга деди: — Бунчалик бефаҳм бўлмасангизлар?! Пайғамбарларнинг гапларига ишониш нега сизлар учун шунчалик қийин?! Кейин Исо шогирдларига деди: — Сизлар билан бирга бўлган пайтларимда, Мусонинг Таврот китобида, Пайғамбарлар битикларида ва Забурда Мен тўғримда ёзилганлар бажо бўлиши керак, деб сизларга айтган эдим.
Выбор основного перевода