Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исо бу гапларини айтиб бўлгандан кейин, оломон Унинг таълимотидан ҳайратга тушди. Халойиқ Исонинг таълимотини эшитиб, ҳайратда қолди, чунки У одамларга Таврот тафсирчиларидай эмас, балки ҳокимият эгаси каби таълим берар эди. Ҳамма Исони мақтар эди. Унинг латиф сўзларига маҳлиё бўлиб: “Наҳотки бу Одам Юсуфнинг ўғли бўлса?!” деб айтишарди. Халойиқ Исонинг таълимотини эшитиб, ҳайратда қолди, чунки У ҳокимият билан гапирарди. Уни эшитган яҳудийлар ҳайрон қолиб дейишди: — Бу Одам ўқимаган бўлса, қаердан шунча нарсани билади?! — Ҳеч ким ҳеч қачон бу Одамдай гапирмаган, — деди миршаблар.
Выбор основного перевода