Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен, Эганг, нажот олиб келиш учун сени чақирдим. Мен сенинг қўлингни кучайтираман, Ўзим сени ҳимоя қиламан. Халқим билан тузган аҳдимни Сен орқали амалга ошираман, Жамики элатларга сен орқали нур сочаман. Мана, Мен ғалаба келтираман, у узоқда эмас. Кечиктирмай нажот бераман. Ҳа, Қуддусга нажот ато қиламан, Исроилга Ўз улуғворлигимни бераман.” Эгамиз бизга шундай амр берган эди: “Ернинг четигача нажотни олиб боринглар деб, Мен сизларни ғайрияҳудийларга нур қиламан.” Масиҳ Ўз халқига ва ғайрияҳудийларга нур олиб келиш учун азоб чекиши ва биринчи бўлиб ўликдан тирилиши керак, деб айтдим, холос.” Ўшанда Менинг Ўзим паноҳ бўламан. Аммо Исроилнинг иккала хонадони учун Мен қоқилтирадиган тош, тўсқинлик қиладиган қоя, Қуддус аҳолиси учун тузоқ ва тўр бўламан. Ким бу тамал тошига йиқилса, парча–парча бўлади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади.” Нима учун? Чунки улар имон билан эмас, балки қонунни бажариш орқали оқланишга уриндилар. Улар Муқаддас битикларда тасвирланган тошга қоқилиб йиқилдилар. Биз эса фақат хочга михланган Масиҳ ҳақидаги хабарни ёймоқдамиз. Бу хабар яҳудийлар учун ҳақорат бўлса, ғайрияҳудийлар учун телбаликдир. Бу ҳид ҳалок бўладиганлар учун ўлим ҳидидир, нажот топадиганлар учун эса ҳаётбахш хушбўй ҳиддир. Бундай юксак масъулиятга Худо бизни лойиқ топди. Сизлар — Масиҳга ишонганлар учун бу тош қимматбаҳодир. Аммо ишонмаганларга Муқаддас битиклардаги шу сўзлар тўғри келади: “Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди. Баъзилар бу тошга қоқинади, Унинг дастидан йиқилади.”
Выбор основного перевода