Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз ҳукм қилади халқларнинг орасида, Ажрим қилади кўп миллатлар орасида. Қиличларини айлантиришади омочга, Найзаларини эса ток қайчиларига. Қилич кўтармайди бир–бирига халқлар, Ҳеч қачон жанг қилмайди улар. Эй самолар, шодликдан ҳайқиринг! Мана, Эгамиз ажойиб бир иш қилди! Ҳайқиринг, эй заминнинг тубсиз жойлари! Шодликдан ҳайқиринг, эй тоғлар, Эй ўрмон, ўрмондаги ҳар бир дарахт! Ҳа, Эгамиз Ёқуб наслини қутқариб, Ўзига олди. У Исроил халқи орасида улуғланмоқда. Шодликдан куйланг, эй самолар, Хурсанд бўл, эй замин! Қўшиққа жўр бўлинг, эй тоғлар! Эгамиз халқига тасалли берди, Эзилган халқига раҳм қилди! Уларнинг тилларини мадҳияга тўлдираман. Узоғу яқиндагиларга тинчлик бўлсин! — демоқда Эгамиз. — Мен уларга шифо бераман. Эгамиз ҳукм қилади кўп халқларнинг орасида, Ажрим қилади олисдаги кучли миллатлар орасида. Қиличларини айлантиришади омочга, Найзаларини эса ток қайчиларига. Қилич кўтармайди бир–бирига халқлар, Ҳеч қачон жанг қилмайди улар. Зулматда, ўлим соясида ўтирганларни ёритади, Тинчликка олиб борадиган йўлни бизга кўрсатади.” “Эгамиз номидан келаётган Шоҳ барака топсин! Осмонда тинчлик, фалак тоқида шон–шарафлар бўлсин!” Биз имонимиз туфайли оқланганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳ орқали Худо билан ярашиб, тинчликка эришдик. Ўз иродасининг сирини маълум қилди. Бу иродаси Исо Масиҳ орқали бажо бўлишини Худо олдиндан режалаштирган эди ва бундан У ҳузур–ҳаловат топди. Масиҳнинг Ўзи бизнинг тинчлик манбаимиздир. У Ўз танасини фидо қилиб, яҳудийлар ва ғайрияҳудийларни бирлаштирди, уларнинг орасидаги адоват деворини қулатди. Исо Масиҳ яҳудийларга берилган қонунни ва унинг амрларию қоидаларини бекор қилди. Масиҳ туфайли ғайрияҳудийлар билан яҳудийлар бирлашиб, янги бир халқ бўлдилар, шундай қилиб Масиҳ тинчлик ўрнатди. Масиҳ келиб, сизларга — олдин Худодан узоқ бўлганларга ҳам, Худога яқин бўлганларга ҳам тинчлик Хушхабарини эълон қилди. Зотан, Худо Ўзини хушнуд қиладиган ишларни қилишингиз учун сизларга куч ва хоҳиш беради.
Выбор основного перевода