Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кимки отасини ёки онасини Мендан ортиқ севса, Менга лойиқ эмас. Кимки ўғлини ёки қизини Мендан ортиқ севса, Менга лойиқ эмас. У ота–онасидан, ака–укасидан, Бола–чақасидан Сени устун кўрди. Сенинг амрларингни бажарди, Аҳдингга содиқ қолди. Кейин Исо Ўз шогирдларига деди: — Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва хочини кўтариб, орқамдан юрсин. Шундан сўнг Исо халқ билан шогирдларини олдига чақириб деди: — Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин. Сўнг ҳаммага деди: “Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин. Исо шогирдларига деди: — Сизларга чинини айтайин, Худонинг Шоҳлиги учун уй–жойини ёки хотинини ё ака–укаларини ёки ота–онасини ё бола–чақасини қолдирган одам Ким ўз жонини севса, уни йўқотади. Ким бу дунёда ўз жонидан воз кечса, уни абадий ҳаёт учун сақлаб қолади.
Выбор основного перевода