Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бечораҳолларни У тупроқдан кўтарар, Фақирларни ахлатдан олиб чиқиб юксалтирар. Уларга шаҳзодалар ёнидан жой берар, Шуҳрат тахтини мерос қилиб берар. Чунки Эгамникидир замин устунлари, Устунларнинг устига қўйгандир У оламни. “Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир, Чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир. Аксинча, зиёфат берганингизда, камбағал–қашшоқларни, чўлоқ, шолларни, кўрларни таклиф қилинг. Лекин Худо доноларни шарманда қилиш учун дунёдаги ақлсиз деб ҳисобланганларни танлади. У қудратлиларни шарманда қилиш учун дунёдаги заиф ҳисобланганларни танлади. Руҳ ҳам, келин ҳам: “Кел!” — деб чорлаяпти. Ушбу башорат сўзларни тинглаётган киши ҳам: “Кел!” — деб айтсин. Ким чанқаган бўлса, келсин. Ким хоҳласа, ҳаётбахш сувдан текин баҳра олсин.
Выбор основного перевода