Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У мазах қилувчиларни мазах қилади, камтарларга эса иноят кўрсатади. Эгамиздан қўрқиш доноликни ўргатади, камтарлик иззату икромга сазовор қилади. Юксак, юқори бўлган, абадий яшайдиган Эгамиз, Номи муқаддас Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен юксакда, муқаддас масканда яшайман. Камтарлар руҳини қайта тиклай деб, Итоаткорлар қалбини жонлантирай деб, Руҳи камтар, итоаткор одамлар билан биргаман. Зотан, ўзини ўзи юксалтирган камситилади, ўзини паст тутган эса юксалтирилади. Сизга айтаман: фарзий эмас, мана шу одам оқланиб уйига қайтди. Зотан, ўзини ўзи юксалтирган одам камситилади, ўзини паст олган одам эса юксалтирилади.” Тўғри, Худо биздан садоқатни талаб қилади, аммо шу билан бирга У бизга нисбатан ниҳоятда иноятлидир. Зеро, Муқаддас битикларда ёзилган: “Худо мағрурларга қарши чиқади, Камтарларга эса иноят кўрсатади.” Эй ёшлар, оқсоқолларга итоат этинглар. Ҳаммангиз — ёшмисиз, қаримисиз, ўзингизни камтар тутиб, бир–бирингизга хизмат қилинглар. Зеро, “Худо мағрурларга қарши чиқади, камтарларга эса иноят кўрсатади.”
Выбор основного перевода