Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ким Мени инсонлар олдида тан олса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни тан оламан. Бу бевафо ва гуноҳкор насл орасида Мендан ва Менинг сўзларимдан уялманглар! Акс ҳолда, Инсон Ўғли муқаддас фаришталар билан бирга Отасининг улуғворлигига бурканиб келганда, У ҳам сизлардан уялади. Мендан ва Менинг сўзларимдан уялманглар! Акс ҳолда, Инсон Ўғли Ўзининг, самовий Отасининг ва муқаддас фаришталарнинг улуғворлигида келганда, У ҳам сизлардан уялади. Агар қийинчиликларга чидасак, У билан бирга ҳукмронлик қиламиз. Борди–ю, Уни рад этсак, У ҳам бизни рад этади. Ўғилни рад этган одамда Ота йўқ. Ўғилни тан олган одамда эса, Ота ҳам бор.
Выбор основного перевода