Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фаровонлик даврида ҳам улар ғам–ташвишга тўладилар. Уларнинг бошига офату кулфатлар тушади. Худосиз одам ҳаётдан маҳрум бўлганда, Унда қандай умид қолади? Худо уни йўқ қилганда умиди бўладими? Сабрли бўл, мунтазир бўл Эгамизга, Ғайирлик қилмагин йўлларини топганларга, Фосиқ ниятларин амалга оширганларга. Донони қаранг, улар ҳам ўлади, Аҳмоқ, бемаъни бирдай ҳалок бўлади, Уларнинг бойлиги бошқаларга қолади. Ўликлар диёри ҳукмидан Худо мени қутқаради, Шубҳасиз, У мени Ўз ёнига олади. Худо эса сени то абад ҳалок қилади, Сени ушлаб, чодирингдан тортиб чиқаради, Тириклар юртидан йўқ қилиб ташлайди. “Қаранг, ўша одам Худони паноҳим деб билмади, Мўл–кўл бойлигига умид боғлади, Бошқаларни қириш туфайли кучайди.” Ноҳақлик билан бойлик орттирган киши, Ўзи қўймаган тухумларни босиб ётган какликка ўхшайди. Бундай киши умрининг ярмида Бойликларидан маҳрум бўлади, Ҳаёти охирлаб қолганда аҳмоқ эканини билади. Эртага нима бўлишини сизлар қаердан биласизлар?! Умрингиз бир лаҳза кўзга кўриниб, кейин ғойиб бўладиган тутунга ўхшайди–ку! Инсон зоти бир марта ўлади, сўнг Худо томонидан ҳукм қилинади.
Выбор основного перевода