Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай айтмоқда: “Қўрқма, эй Исроил халқи, Ёқуб насли! Сен кичкина бир чувалчангдайсан. Аммо Ўзим сенга ёрдам бераман. Мен, Исроил халқининг Муқаддас Худоси, Сенинг қутқарувчингман. Шунинг учун осмондаги Отам Менга инъом қилган Шоҳликни Мен сизларга инъом қиляпман. Исо нонуштадан кейин Шимўн Бутрусдан сўради: — Юҳанно ўғли Шимўн, сен Мени улардан кўпроқ яхши кўрасанми? — Ҳа, Раббим! Мен Сизни яхши кўришимни Ўзингиз биласиз–ку, — деди Унга Бутрус. — Қўзиларимни ўтлат, — деди унга Исо. У биздан Шоҳлик яратди, бизни Отаси Худога хизмат қиладиган руҳонийлар қилиб тайинлади. Қудрат Соҳиби бўлган Масиҳга абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин.
Выбор основного перевода