Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қасос олманг, юртдошингизга қарши кек сақламанг. Аксинча, ўзгани ўзингизни севгандай севинг. Мен Эгангизман. Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун вужудингиз билан севинглар. Эй Исроил халқи! Эгангиз Худо сизлардан битта нарсани талаб қилади: Эгангиз Худодан қўрқинг, Унинг йўлидан юринг, Эгангиз Худони севинг, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Унга хизмат қилинг. Эгамизнинг қули Мусо сизларга буюрган амр ва қонунларни битта қолдирмай бажаринглар. Эгангиз Худони севинглар, Унинг йўлидан юриб, амрларини бажариб, Унга содиқ бўлинглар, Унга бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан хизмат қилинглар.” Ахир, “Зино қилманг”, “Қотиллик қилманг”, “Ўғирлик қилманг”, “Бировларнинг мулкига кўз олайтирманг” деган ва қолган ҳамма амрлар қуйидаги битта амрда мужассам–ку: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг.” Ахир, қонун: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг” деган гапда мужассам. Агар сизлар Муқаддас битиклардаги: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг” деган Худонинг Шоҳлигига оид қонунга амал қилаётган бўлсангиз, тўғри қилаётган бўласизлар.
Выбор основного перевода