Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тир ҳақида башорат: Эй Таршиш кемалари, фарёд қилинг! Сиз Кипр соҳилида эшитган хабарлар тўғри, Бошпанангиз бўлган Тир вайрон бўлди. Эй Тир, Сидон ва бутун Филист халқи, Менда нима қасдингиз бор?! Сизлар ҳали Мендан ўч олмоқчимисиз?! Борди–ю, ниятингиз шу бўлса, Мен ўша заҳотиёқ қилмишингизга яраша жазоингизни бераман. Эгамиз шундай демоқда: “Тир аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Ахир, улар биродарлик иттифоқини унутиб, Халқимнинг қишлоқларидаги аҳолисини Эдомликларга қул қилиб сотдилар. Хадрахга чегарадош бўлган Хомат ҳам, Доноларга тўла бўлган Тир ва Сидон ҳам Эгамизнинг кўзи остидадир. “Сенинг ҳолингга вой, эй Хоразин! Сенинг ҳолингга вой, эй Байтсайда! Агар сизларда қилинган мўъжизалар Тир билан Сидон шаҳарларида қилинганда эди, улар аллақачон қанорга ўраниб, бошларига кул сочиб, тавба қилган бўлардилар.
Выбор основного перевода