— Демак, Сен Шоҳ экансан–да?! — деди Пилат. — Шоҳ эканимни ўзингиз айтдингиз, — деди Исо. — Мен ҳақиқат тўғрисида шоҳидлик қилмоқ учун туғилганман, ана шу мақсадда оламга келдим. Ҳақиқат тарафида бўлган ҳар бир одам Менга қулоқ солади.
Биз эса Худоданмиз. Худони таниган одам бизга қулоқ солади, Худодан бўлмаган эса қулоқ солмайди. Ҳақиқат Руҳи билан ёлғон руҳини биз ана шундан фарқлай оламиз.