Агар иброний эркак сизларга қул бўлиб сотилса, у сизларга олти йил хизмат қилсин. Еттинчи йили эса у озод бўлсин, қарзи йўқ деб ҳисоблансин.
Биродарингиздан иброний эркак ёки аёл сизга ўзини сотса, олти йил хизмат қилсин, еттинчи йили уни озод қилишингиз керак.
Аммо бу ҳақда Муқаддас битикларда нима дейилган? “Чўрини ва унинг ўғлини ҳайдаб юборинг, чунки чўрининг ўғли озод аёлнинг ўғли билан бирга меросхўр бўлмайди”, — деб ёзилган–ку!