Исо яҳудийларга шундай деди: “Сизларга чинини айтай: Ўғил Ўзидан–Ўзи ҳеч нарса қила олмайди. Фақат Отасидан кўрган ишларни қилади. Осмондаги Ота нималарни қилса, Ўғил ҳам худди шуларни қилади.
Мен Ўзимдан Ўзим ҳеч нарса қилолмайман. Осмондаги Отам Менга қандай айтса, шундай ҳукм қиламан, шунинг учун ҳукмим тўғридир. Зотан, Мен Ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини бажо келтиришни истайман.