Исо: — Кел! — деди. Бутрус қайиқдан чиқиб, сув устида юрганича Исо томон йўл олди.
Шогирдларидан бири Исонинг ёнида ёнбошлаган эди. У Исонинг севикли шогирди эди.
Исо онасини ва онаси ёнида турган севикли шогирдини кўрди. Исо онасига: — Мана бу сизнинг ўғлингиз! — деди.
Сўнг у югуриб, Бутрус ва Исонинг севикли шогирди олдига бориб деди: — Ҳазратимизнинг жасадини қабрдан олиб кетишибди. Уни қаерга қўйишганини билмаймиз.
Бутрус бурилиб, Исонинг севикли шогирди орқаларидан эргашиб келаётганини кўрди. Бу шогирди кечки зиёфатда энгашиб, Исодан: “Ҳазрат, Сизни ким тутиб беради?” — деб сўраган эди.