— Одамларни ерга ўтқазинглар, — деди Исо. У ер қалин майсазор эди. Одамларнинг ҳаммаси ерга ўтиришди. Оломон орасида тахминан беш мингга яқин эркак бор эди.
Исо нонларни олиб, шукрона дуосини ўқиди. Сўнг ўтирганларнинг ҳаммасига тарқатди. Балиқларни ҳам худди шундай қилди. Одамлар истаганларича едилар.