Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
“Эй Яҳудо юртидаги Байтлаҳм! Сен Яҳудонинг буюк шаҳарларидан ҳеч кам эмассан. Зеро, сендан бир Ҳукмдор чиқади, У халқим Исроилга чўпонлик қилади.” Бироқ имондан тоймасин деб, Мен сен учун ибодат қилдим. Сен тавба қилиб, Менга қайтганингдан кейин, биродарларингни имонда мустаҳкамла. Ўзларингизни эҳтиёт қилинглар, сурувни ҳам эҳтиёт қилинглар. Чунки Муқаддас Руҳ уларни сизнинг қарамоғингизга берган. Худонинг жамоатига чўпон бўлинглар. Худо жамоатни Ўз Ўғлининг қони эвазига сотиб олган. Эй жамоат оқсоқоллари, энди сизларга бир насиҳатим бор. Мен ҳам сизларга ўхшаган оқсоқолман. Масиҳ чеккан азоблари ҳақида шаҳодат берувчи ва Унинг зоҳир бўладиган улуғворлигининг иштирокчиси сифатида мен сизлардан ўтинаман: Назоратингиздаги Худонинг сурувини яхши боқинглар. Бу хизматни мажбурият юзасидан эмас, балки чин кўнгилдан, Худога манзур тарзда бажаринглар. Шунчаки пулпарастлик мақсадида эмас, самимият билан ижро этинглар. Қўлингиз остидаги сурувга ўз ҳукмингизни ўтказмай, уларга ўрнак бўлинглар. Ана шунда, Бош Чўпонимиз — Масиҳ зоҳир бўлганда, сизларга сўлмас, улуғворлик тожи берилади. Зотан, тахт олдида турган Қўзининг Ўзи уларга чўпонлик қилади. Уларни ҳаётбахш сув булоқларига олиб боради. Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди.
Выбор основного перевода